Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Ҳозир ёрдам пули катталар учун 900 еврони ташкил қилади, аммо бу жуда самарасиз экани аниқланган.

Фото: AP
Швеция бош вазири Улф Кристерссон мигрантларнинг ватанга қайтиши учун оладиган ёрдам пули миқдорини 900 евродан 32 минг еврогача оширишни режалаштираётганини айтди.
«Миграция устидан назоратни ўрнатиш мутлақо зарур», деди Кристерссон.
Швеция бош вазирининг айтишича, мамлакатни тарк этиш учун молиявий рағбатни ошириш баъзи муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Нашрнинг эслатишича, ҳозир ёрдам пули катталар учун 900 еврони ташкил қилади.
Кристерссон ҳозирги молиявий рағбатлантириш кутилган натижаларни бермаганини айтди. 2023 йилда 70 та аризадан фақат биттаси маъқулланган холос. Шунинг учун Швеция ҳукумати 2026 йил 1 январдан бошлаб молиявий рағбатлантиришни 3400 фоизга оширмоқчи.
«Биз асосан Дания моделидан нусха кўчирмоқдамиз ва ўз ватанига қайтишни афзал кўрадиган ва турли сабабларга кўра Швецияда тўлиқ ҳаёт қуришга қодир эмаслигини ҳис қиладиганлар учун ёрдам миқдорини сезиларли даражада оширмоқдамиз», деди Кристерссон.
Швеция бош вазирининг таъкидлашича, бу усул мамлакатнинг барча аҳолисига ёқмаслиги мумкин.
«Бу усул кўпчилик учун самарали бўлади деб ўйламайман, лекин бизда интеграция билан боғлиқ муаммо бор ва агар Швецияда қолишга қонуний ҳуқуқи бўлган, лекин асосан интеграция бўлмаган одамлар бизнинг турмуш тарзимизни қадрламаса, ҳеч бўлмаганда ўз ватанига қайтиш ҳақида ўйлаши керак», деб қўшимча қилди Кристерссон.
Мавзуга оид

21:09 / 03.05.2025
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди

21:53 / 30.04.2025
Россиянинг сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди

20:36 / 29.04.2025
Россияда пора орқали ҳолатини қонунийлаштирилган мигрантларни депортация қилиш таклиф этилди

19:29 / 29.04.2025