Жамият | 08:13
1430
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Чилонзор 31-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин кузатилган.

Фото: Видеодан кадр

Кеча, 5 май куни соат 19:25 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Чилонзор 31-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 19:32 да етиб бориб, ёнғин соат 19:48 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид