Ўзбекистон | 11:34 / 07.05.2025
737
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси президентнинг 04.03.2021 йилдаги ПФ-6181-сон фармони билан тасдиқланган эди.

2025 йил учун "Йўл харитаси" қуйидагиларни назарда тутади:

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
фуқаролик жамияти институтларининг давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокини янада кенгайтириш;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.

Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг касб этикаси кодекси қабул қилинади.

Шунингдек, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Йил охиригача 2030 йилгача бўлган даврда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Мавзуга оид