Россия қўшинлари Суми ва Запорижжяга ҳужум қилди
Суми чеккасида содир этилган теракт оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. Запорижжяда бинолар вайрон бўлган, вайроналар остидан одамлар топилган.

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
6 май, сешанба куни Россия қўшинлари Украинанинг Суми шаҳри чеккасига баллистик ҳужум уюштирди. Ҳужум натижасида уч киши — 20 ёшли қиз, 41 ёшли эркак ва 6 ёшли бола ҳалок бўлди, деди Суми вилояти маъмурияти раиси Олег Григоров. «Ярадор бўлган тўрт нафар бола ва тўрт нафар катталар ҳозир тиббий муассасаларда. Икки нафарининг аҳволи ўта оғир», — дея қўшимча қилди Григоров.
Шунингдек, 6 май куни кечқурун Россия Федерацияси Запорижжя шаҳрига Shahed дронлари билан ҳужум қилди. Запорижжя ВҲМ раҳбари Иван Федоровнинг сўзларига кўра, шаҳарга камида 13 марта зарба берилган. Запорижжядаги ҳужум натижасида бинолар зарар кўрди; дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида одамлар бор. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
6 майга ўтар кечаси Россия Украинага қарши турли йўналишлардан 136 та ҳужумкор дрон ва дрон имитаторларини учирди, дея хабар берди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги. Идора маълумотларига кўра, Shahed типидаги 54 та дрон уриб туширилган, 70 та имитатор эса йўқотилган.
Мавзуга оид

21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

18:17 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Россияга боради

14:51 / 07.05.2025