Ўзбекистон | 12:07 / 07.05.2025
3005
1 дақиқада ўқилади

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Фото: Getty images

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинадиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилмоқда. Эндиликда ушбу ҳуқуқ ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда - муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан 6 ой ичида бартараф этилмаганда ҳам тугатилади.

Бундан ташқари, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади. 

Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Мавзуга оид