Жаҳон | 17:20 / 08.05.2025
1806
1 дақиқада ўқилади

Украина парламенти АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишувни ратификация қилди

Келишув америкалик инвесторларга Украинанинг табиий ресурсларини ўзлаштириш ва уларнинг экспортидан даромад олиш ҳуқуқини берувчи «Тиклаш бўйича АҚШ-Украина сармоялари жамғармаси»ни яратишни назарда тутади.

Фото: rbc.ua

Олий Рада (Украина парламенти) АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишувни ратификация қилди. Уни 338 депутат ёқлаб овоз берди. Қарши ёки бетараф овозлар бўлмади, бироқ 9 нафар депутат овоз беришда қатнашмади.

Депутатлар Украина ва АҚШ ўртасидаги ҳукуматлараро келишувни бевосита ратификация қилишди.

Томонлар кейинроқ имзолайдиган иккита қўшимча техник келишув бор, бироқ парламент уларни ратификация қилиши шартмас.

Келишув америкалик инвесторларга Украинанинг табиий ресурсларини ўзлаштириш ва уларнинг экспортидан даромад олиш ҳуқуқини берувчи «Тиклаш бўйича АҚШ-Украина сармоялари жамғармаси»ни яратишни назарда тутади.

Америка компаниялари учун Украина конларига устувор кириш ҳақидаги келишув бир неча ой давомида муҳокама қилинди. Украина президенти Владимир Зеленский келишувни 2025 йил февралида Вашингтонда имзолаши кутилган эди. Бироқ Оқ уйдаги можародан кейин Украина делегацияси ҳужжатни имзоламасдан АҚШни тарк этди.

Мавзуга оид