Ўзбекистон | 08:31
2230
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди.

Фото: Видеодан кадр

ИИВ маълум қилишича, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда 1971 йилда ҳамда 1994 йилда туғилган шахслар Сирдарё туманидан ўтган йўл четида, дала майдонидаги яширилган жойдан 3 дона қора сумкага жойланган, гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланди. Тадбир давомида жами оғирлиги 77 кг 410 грамм гиёҳвандлик моддалари олинди

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган ва 1990 йилда туғилган фуқаролар Учқўрғон туманида яширилган жойдан 5 кг гиёҳвандлик воситаларини олаётганда ушланди. 

1998 йилда туғилган ва 1984 йилда туғилган фуқаролар Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги дала майдонида яшириш йўли билан кўмиб қўйилган 5 кг синтетик гиёҳвандлик воситаларини олаётганда ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчиларнинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилди. Натижада умумий оғирлиги 364 грамм гиёҳвандлик воситалари, граммларга ажратилиб, сотиш учун ишлатиладиган пакетлар, ноутбуклар далилий ашё сифатида олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга оид