Ўзбекистон | 18:19 / 09.05.2025
1161
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

У фуқародан 200 млн сўм олмоқчи бўлган вақтда қўлга тушган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ноқоқуний йўллар билан АҚШга юбориш эвазига пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Н.Б. Зарбдор туманидан бўлган А.А.ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдагани аниқланган. У фуқародан жами 200 миллион сўм (шу жумладан 11,2 минг доллар ва 50 миллион сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қатор ҳудудларда фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланган эди.

Мавзуга оид