Жамият | 22:20 / 10.05.2025
1336
1 дақиқада ўқилади

Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳри марказий шифохонасига етказилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида 10 май куни йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи эрталаб Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1992 йилда туғилган эркакни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳри марказий шифохонасига етказилган.

Ҳолат юзасидан Бекобод шаҳри ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид