Жаҳон | 00:01
6799
2 дақиқада ўқилади

“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди

АҚШ таълим вазири Линда Макмэн Ҳарвард университетига мактуб йўллаб, олийгоҳ энди давлат томонидан молиялаштирмаслигини билдирди. Университет эса бунга “ўзига хос жавоб” қайтарди.

The Harvard Crimson’нинг ёзишича, таълим вазири Линда Макмен уч саҳифадан иборат мактуб юборган. Унда Ҳарвард университетини молиялаштирилиш тўхтатилиши таъкидланган. Бунинг ўрнига университет хайрия маблағлари ва “кўп сонли бой битирувчилардан олинадиган маблағлар” ҳисобига фаолиятини юрита олиши қайд этилган.

Ҳарвардэса бунга ўзига хос жавоб қайтарди. Маълум бўлишича, таълим вазирининг хатида қатор имло ва пунктуацион хатоларга йўл қўйилган.

Университет худди профессорлар услубида хатнинг хатоларини қизил ручка ёрдамида тузатиб, шунчаки уни вазирга қайтариб юборган.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқларнинг инглиззабон сегменти орасида шов-шувларга сабаб бўлди. Хусусан, X тармоғида фойдаланувчилардан бири: “Ҳарвард бу раундни ютди” дея изоҳ қолдирган.

Трамп ва Ҳарвард ўртасидаги келишмовчилик

Аввалорқ Трамп маъмурияти Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар намойишлари ҳамда хилма-хиллик, тенглик ва инклюзивлик билан боғлиқ дастурларни баҳона қилиб, бир неча университетлар қаторида Ҳарварднинг ҳам федерал маблағларини музлатиб қўйиш билан таҳдид қилганди.

Шундан кейин Трамп маъмурияти Ҳарварднинг 2,2 миллиард долларлик молиялаштирилишини ва 60 миллион долларлик шартнома тўловларини тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

Ҳарвард университети ўз навбатида бу қарорни бекор қилиш учун Трамп маъмурияти устидан судга арз қилди.

Кейинроқ Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Ҳарвард учун солиқ имтиёзлари бекор қилинганини ҳам эълон қилди.

Мавзуга оид