Ўзбекистон | 15:42
2385
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани айтилди
2024-2025 ўқув йили бошига республикадаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони бўйича Ҳиндистон етакчилик қилмоқда – 6502 нафар;
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Туркманистон – 1430 нафар;
- Покистон – 1250 нафар;
- Россия Федерацияси – 732 нафар;
- Қозоғистон – 639 нафар;
- Қирғизистон – 369 нафар;
- Хитой – 325 нафар;
- Тожикистон – 322 нафар;
- Корея Республикаси – 197 нафар;
- Афғонистон – 157 нафар;
- Канада – 126 нафар;
- бошқалар – 431 нафар.