Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
Украина расмийларининг баёнотларига қарамай, Москва Истанбулдаги музокаралар устуворлигини таъкидлашда давом этади, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова. Киев ва Европада ўт очишни тўхтатиш зарурий шарт деб ҳисобланяпти.

Фото: Pixabay
Москва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилгунга қадар Истанбулда Украина билан музокаралар олиб боришни талаб қилмоқда. 11 май, якшанба куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши урушнинг «асосий сабаблари бўйича музокара жараёни зарурлиги ҳақида аниқ гапирган» тунги баёнотига ишора қилди.
«Фақат шундан кейин» «сулҳ»ни муҳокама қилиш мумкин бўлади, дея Захарованинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС Россия давлат ахборот агентлиги.
Бундан олдин Россия президенти Украинага «можаронинг асл сабабларини бартараф этиш ва тарихий истиқболга эга узоқ муддатли, мустаҳкам тинчлик ўрнатиш сари ҳаракат қилиш учун» урушни дастлабки шартларсиз тугатиш мақсадида 15 май куни Истанбулда тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди.
Шу тариқа у Украина ва Европанинг тўртта давлатининг 12 майдан бошлаб 30 кунлик оташкесим ҳақидаги таклифига тўғридан тўғри изоҳ бермаган бўлса-да, жавоб қайтарди. Аввалроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, агар «нюанслар» ҳисобга олинса, Россия ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид

16:55
Россия ва Украина 2022 йилдан буён илк музокараларга тайёрланмоқда. Отишмалар давом этмоқда

14:24
Лондонда ТИВ раҳбарлари даражасида Украина бўйича учрашув ўтказилади

13:49
Эрдўған Украинада тинчлик ўрнатилиши бўйича «бурилиш нуқтаси» ҳақида эълон қилди

13:00