Жаҳон | 16:46
2370
2 дақиқада ўқилади

Жерар Депардье жинсий зўравонлик иши бўйича шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Машҳур француз актёрига нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.

Фото: AFP/Getty Images

Париж суди франциялик актёр Жерар Депардьени жинсий зўравонликда айбдор деб топди. Актёр 18 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди BFM TV.

76 ёшли Депардьега қарши айбловлар икки аёл томонидан илгари сурилди. Улар 2021 йилда фильмни суратга олиш вақтида актёр зўравонлик қилганини даъво этди. Депардье айбловларни рад қилди.

Прокуратура Депардьега шартли равишда бир ярим йил қамоқ жазоси ва 20 минг евро миқдорида жарима солишни талаб қилган эди.

Жерар Депардье 2024 йил апрель ойида Парижда икки аёл уни фильмни суратга олиш вақтида жинсий зўравонликда айблаганидан кейин ҳибсга олинди. Актёр кейинчалик қўйиб юборилди.

Депардьенинг жинсий зўравонликда айбланиши биринчи марта содир бўлмаяпти. 2023 йил ноябрь ойи охирида France 2 телеканалида ҳужжатли фильм намойиш этилди, унда тўрт аёл актёрни зўравонликда айблади, улардан икки нафари Депардье зўрлаганини айтди. Бундан ташқари, 2023 йил баҳорида Mediapart нашри 13 аёл актёр томонидан жинсий зўравонликка дучор бўлган бўйича ўтказилаётган тергов ҳақида хабар берди. Депардье барча айбловларни рад этди.

Мавзуга оид