Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг (ЕИ) Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.
Қайд қилинишича, ЕИ махсус вакили Еврокенгаш президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Шу йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммитида қабул этилган қарорларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 12 миллиард евролик аниқ лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

13:48 / 19.07.2025
ЕИ Россиянинг 22 та банки ва режиссер Шахназаровга қарши санкциялар киритди

13:47 / 19.07.2025
ЕИ РФПИ ва унинг шуъба корхоналари билан операцияларни тўлиқ тақиқлади

22:58 / 18.07.2025
ЕИ биринчи марта Хитой банкларига Россия билан ҳамкорлик қилгани учун санкциялар киритди

08:49 / 16.07.2025