Ўзбекистон | 00:26
3940
1 дақиқада ўқилади

Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди

Маданият вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Омонулла Солиҳов Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди.

Омонулла Солиҳов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди

Омонулла Солиҳов

Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимида 2022 йилдан бери Аббосжон Мирзораҳимов фаолият юритиб келаётган эди. 

Шунингдек, маданият вазири маслаҳатчиси Шавкат Ортиқов Ўзбекистоннинг Халқаро туркий маданият ташкилотидаги (ТУРКСОЙ) вакили лавозимига тайинланган.

Шавкат Ортиқов

Маданият вазирлигининг Театр, цирк ва кинематография санъатини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига эса Шоҳрухмирзо Қодиров тайинланган.

Мавзуга оид