Ўзбекистон | 10:43
2873
1 дақиқада ўқилади

Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

2025 йилнинг январь—март ойларида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 41 трлн сўмни ташкил этди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори бўлган ҳудуд маълум қилинди. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—март ойларида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 41 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 фоизга ўсган. 

Мазкур кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, жами ҳажмдаги улуши 16,8 фоиз ёки 6,9 трлн сўмни ташкил этди.

Мавзуга оид