Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки болани ток урди.

Фото: Видеодан кадр
“Миллар” дастурида маълум қилинишича, поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки бола оғир тан жароҳати олган. Ҳолат Юнусобод туманидаги темирйўлда содир бўлган.
Бола ердан тахминан 1 метр баландликка кўтарилганида катта кучланишдаги ток сабаб портлаш содир бўлган. Алангадан куйган бола вагон четидаги зинага осилиб қолган.
Икки бола ҳам зудлик билан шифохонага олиб борилган. Улардан бирининг аҳволи қониқарли, иккинчисиники эса оғир бўлгани сабабли жонлантириш бўлимида.
Мавзуга оид

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

20:13 / 13.03.2025