Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори тайинланди
Муҳиддин Холмуродов Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказига раҳбар бўлди.

Фото: Кадастр агентлиги
Муҳиддин Холмуродов Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори этиб тайинланди.
Агентлик хабарига кўра, бу лавозимга тайинлангунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида ишлаган.
Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Шу мақсадда тегишли миллий марказ ташкил этилди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими босқичма-босқич амалга оширилади: 2025−2026 йилларда — тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026−2027 йилларда — Нукус ва вилоят марказларида, 2027 йилдан — бошқа ҳудудларда.
Мавзуга оид

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

11:26 / 25.03.2025
Кадастр агентлиги: “Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни хатловдан ўтказишда муаммолар бор”

19:23 / 24.12.2024
Депутат Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига "депутат сўрови" юборди

10:19 / 08.11.2024