Ўзбекистон | 12:59
1202
1 дақиқада ўқилади

Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони айтилди

Ушбу кўрсаткич 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган. 

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, ушбу кўрсаткични 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2015-2016 ўқув йили бошига - 263,9 минг нафар;
  • 2016-2017 ўқув йили бошига - 267,9 минг нафар;
  • 2017-2018 ўқув йили бошига - 287,5 минг нафар;
  • 2018-2019 ўқув йили бошига - 313 минг нафар;
  • 2019-2020 ўқув йили бошига - 360,1 минг нафар;
  • 2020-2021 ўқув йили бошига - 441,8 минг нафар;
  • 2021-2022 ўқув йили бошига - 553,9 минг нафар;
  • 2022-2023 ўқув йили бошига - 622,6 минг нафар;
  • 2023-2024 ўқув йили бошига - 661,8 минг нафар;
  • 2024-2025 ўқув йили бошига - 707,3 минг нафарни ташкил этган.

Мавзуга оид