ВЦИОМ: Россияликлар Украина ва АҚШни ўзларининг асосий душмани деб ҳисоблашмаяпти
Украинани душман деб биладиган россияликлар улуши 2014 йилдан бери энг паст даражага тушди, деб хабар берди ВЦИОМ. Бундан ташқари, унинг маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар энди «дўст бўлмаган давлатлар» рейтингида биринчи ўринни эгалламаяпти.

Фото: Getty images
Украинани душман давлат деб ҳисоблайдиган Россия фуқаролари улуши 2014 йилдан бери энг паст даражага тушди. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) 19 май, душанба куни чоп этилган ҳисоботида айтилади. 2025 йил апрель ойида ВЦИОМ ўтказган сўровда респондентларнинг 38 фоизи Украинани Россия билан «энг кескин, душманлик муносабатлари» бўлган давлатлар қаторига киритган.
2014 йилда Россия Қримни қўшиб олиб, Украина шарқида ҳарбий ҳаракатлар бошлаганида бу кўрсаткич 32 фоиз, 2018 йилда 39 фоиз, 2019 йилда 53 фоиз, 2022 йилда 43 фоизни ташкил этган, дейилади ҳужжатда. Шундай қилиб, ҳозирда Украина, сўров натижаларига кўра, Россияга «энг душман» давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда. Уч йил олдин у Қўшма Штатлардан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
Ўз навбатида, сўнгги 11 йил ичида россияликларнинг 67-76 фоизи душман деб ҳисобланган Америка Қўшма Штатлари ҳозирда 27 фоиз натижа билан фақат бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ҳозирда россияликлар ўзларининг учта асосий душманини Франция (сўровда қатнашганларнинг 48 фоизи), Буюк Британия (42 фоиз) ва Германия (41 фоиз) деб ҳисоблашади. Кучли ўнликка Полша (26 фоиз), Латвия, Литва, умуман Болтиқбўйи давлатлари ва «Европа Иттифоқи/Европа давлатлари» (барчаси – 9 фоиз) кирди. Тегишли савол очиқ бўлиб, респондентлардан бештадан кўп бўлмаган жавоб бериши сўралган.
Мавзуга оид

20:43
Зеленскийнинг Трампни оғдиришга уриниши муваффақиятсизликка учради – ОАВ

20:36
ЕИ давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетини тасдиқлади

18:46
Россиядаги миграция марказида вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

17:07