Ўзбекистон | 09:50
1237
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 4 ойда қанча эгизак туғилгани айтилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида қанча эгизак туғилишлар қайд этилгани маълум қилинди. 

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—март ойларида мамлакат бўйича жами 198 089 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг чақалоқлар сони бўйича тақсимланиши:

  • 1 нафар туғилганлар — 193 370 та;
  • 2 нафар туғилганлар — 4 582 та;
  • 3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар — 137 та.

Туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • шаҳар жойларда — 136 060 нафар;
  • қишлоқ жойларда — 130 418 нафар.

2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар. Мамлакатда 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. Ўтган йилда туғилганлар сони нафақат 2023 йил, балки 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.

Мавзуга оид