Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қўшинлари буфер зона яратиш муаммосини ҳал қилмоқда – Путин
Россия – Украина чегараси бўйлаб хавфсизликни таъминловчи буфер зона яратилиши мумкин.

Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучлари ҳозир Россия-Украина чегарасида хавфсизлик буфер зонасини яратиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
«Чегара бўйлаб зарур хавфсизлик буфер зонасини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинганини аллақачон айтгандим. Қуролли Кучларимиз ҳозир бу муаммони ҳал қилмоқда. Душманнинг ўқ отиш нуқталари фаол равишда бостирилмоқда, иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, мен ҳозирданоқ Курск, Белгород ва Брянск вилоятларидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вайрон бўлган ҳамма нарсани тиклаш ва таъмирлаш бўйича ишларни бошлашимиз кераклигига эътибор қаратмоқчиман», деди Путин.
22 май ҳолатига кўра, Курск вилоятида, айниқса, Россия ва Украина кучлари ўртасида жанглар давом этаётган чегара ҳудудларида вазият кескинлигича қолмоқда.
Асосий тўқнашувлар Глушково ва Сужа туманларида содир бўлмоқда. Россия қўшинлари Украина қуролли кучларининг минтақа ҳудудига бостириб киришга уринишларини қайтармоқда, позицияларига зарба бермоқда.
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

12:00 / 30.07.2025
«Агентство»: Путиннинг қўриқчиси дронларга қарши қурол олиб юргани аниқланди

11:39 / 30.07.2025
Россия Украина армиясининг ўқув бўлинмасига зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

09:21 / 30.07.2025