Жамият | 21:35 / 22.05.2025
2220
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди

1 соат давом этган ёнғин бино томининг 80 кв.м. майдонини эгаллади.

Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги Марказий Банк биносида 22 май куни ёнғин содир бўлди.

ФВБ хабарига кўра, ёнғин 1 соат давом этди ва тахминан 80 кв.м. майдонни эгаллади.

«22 май куни соат 17:16 да Урганч шаҳри, Тинчлик кўчасида жойлашган Марказий Банк биносининг том қисми тахминан 80 кв.м. майдонида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар тушди. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб борди. Ёнғин соат 17-38 да қуршаб олинди ва 18:18 да тўлиқ ўчирилди», дейилади хабарда.

Қайд қилинишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмади.

 

Мавзуга оид