Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик кузатилди. Айрим шаҳарларда одамлар яшин уриши, бошқаларида эса дарахтлар босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди.

Фото: Getty images
Ҳиндистонда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Times of India.
Қайд этилишича, Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик кузатилган. Айрим шаҳарларда одамлар яшин уриши, бошқаларида дарахтлар босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Довул вақтида шамол тезлиги соатига 60-100 километрга етган. Прогнозларга кўра, яқин орада момақалдироқ кучаяди, шунингдек, енгил ва ўртача ёғингарчилик кутилмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати бир сутка ичида ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўлаш бўйича кўрсатма берди. Маҳаллий маъмурият, шунингдек, мол-мулк ва қишлоқ хўжалигига етказилган зарарни баҳоламоқда. Аҳолига довул оқибатида етказилган зарар қоплаб берилади.
News18 India маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик оқибатида 49 киши, жумладан, ёш болалар ҳам ҳалок бўлган. Кўплаб ҳудудларда электр таъминоти узилган, қулаган дарахтлар туфайли йўллар ёпилиб қолган, мобил алоқа эса ишламаган.
Шунингдек, нашрнинг ёзишича, манго ҳосили ҳам хавф остида қолмоқда. Фермерларга меваларни ёмғирдан кейинги нам шароитда пайдо бўладиган зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун «ўз вақтида чоралар кўриш» тавсия қилинди.
Мавзуга оид

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

19:31 / 18.05.2025