Жамият | 16:17
15075
2 дақиқада ўқилади

Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни суратга олди

Ижодкорларнинг сўзларига кўра, фильм буюк саркарданинг юксалиши ҳақидаги эпик воқеани тарихий аниқлик ва давр муҳитига алоҳида эътибор билан ҳикоя қилади.

Фото: Instagram/tamerlanemovie

Netflix стриминг платформаси Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳокимият сари йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Сўнгги фотиҳнинг юксалиши» номли фильмни суратга олиш жараёнини якунлади.

Ижодкорларнинг сўзларига кўра, фильм буюк саркарданинг юксалиши ҳақидаги эпик воқеани тарихий аниқлик ва давр муҳитига алоҳида эътибор билан ҳикоя қилади.

«Биз минтақанинг энг муҳим арбобларидан бири яшаб, жанг қилган жойда кино тасвирини жонлантирдик. Бу фильм учун бебаҳо», дейилади хабарда.

Фильм режиссёри Жейкоб Шварц, сценарий муаллифи Мэтю Грин. Амир Темур ролини Кристиан Мортенсен, амир Ҳусайн ролини Маҳеш Жаду, Амир Темурнинг рафиқаси Ўлжой Туркон ролини ўзбек актрисаси Юлдуз Ражабова ижро этган.

Фильмни суратга олиш жараёни 2022 йил охирида бошланган ва 2024 йил кузида якунланган. Суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлиб ўтган.

Ҳозир фильм пост-продюсерлик босқичида. Премьера 2025 йил ёзи охирида кутилмоқда.

 

Мавзуга оид