Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
Тегишли органлар ходимлари чириган жасадларни тўплаб, тегишли санитария нормаларига риоя қилган ҳолда, уларни полигонда йўқ қилган.

Фото: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Балиқчилик қўмитаси
Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Форт-Шевченко шаҳридан Каспий денгизи соҳилларига чиқариб ташланган 117 та тюлен жасади топилди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Балиқчилик қўмитаси хабар берди.
«Урал-Каспий балиқчилик хўжалиги инспекцияси рейд давомида 117 та тюлен жасадини аниқлади. Жасадларнинг чириганлик ҳолатидан келиб чиқиладиган бўлса, тюленлар ўтган йилнинг ноябр-декабр ойларида нобуд бўлган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тегишли органлар ходимлари денгиз қирғоғидан 5 километр узоқликда ётган тюленлар жасадини тўплаб, санитария нормаларига риоя қилган ҳолда уларни полигонда йўқ қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр охирларида Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида сўнгги уч ҳафтада Каспий денгизи қирғоғидан мингдан ортиқ, жорий йилнинг май бошларида эса юзга яқин тюленнинг жасади топилганди.
Каспий тюлени Қозоғистон Қизил китобига киритилган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги вақтда Каспий денгизининг Қозоғистон сектори акваториясида 240 мингдан ортиқ индивид яшайди. Бу ҳайвонларнинг оммавий қирилиши деярли ҳар йили кузатилади. Мутахассислар бунинг эҳтимолий сабаблари сифатида кемалар қатнови, денгизнинг ифлосланиши, микропластик ва балиқ овлаш тўрларини кўрсатмоқда. Тюленлар тўрларга ўралиб қолиб, жароҳатланади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 11:42
-
Аляскадаги учрашув Путин учун синов – НАТО бош котиби
Жаҳон | 11:32
-
Исроилнинг Ғазога берган зарбасида «Ал-Жазира» журналистлари ҳалок бўлди
Жаҳон | 11:28
-
Аляскада Трамп ва Путин учрашуви учун катта уй тайёрланмоқда
Жаҳон | 11:22
Мавзуга оид

18:22 / 08.08.2025
Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши расман бошланди

13:40 / 06.08.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктларида "яшил" йўлаклар ташкил этилади

09:48 / 06.08.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади

14:49 / 05.08.2025