Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Елисей саройи буни «фитна назариётчилари эътиборига тушишига арзийдиган ҳодиса эмас», деб ҳисоблади.

Фото: Видеодан кадр
Франция президенти Эммануэл Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқаси Брижитдан тарсаки еди.
Ҳодиса Франция президенти самолётининг эшиги очилган вақтда юз берди. Видеолавҳада Макрон юзига тарсаки туширилгани кўринади. Бироздан кейин президент ва биринчи хоним хотиржам ҳолда самолётдан тушиб келади.
Елисей саройининг таъкидлашича, Макрон ва унинг рафиқаси шунчаки «ҳазиллашишга қарор қилган», бу уларнинг расмий тадбир олдидан «хотиржам бўлиб олиш усули» ҳисобланади. Liberation хабарига кўра, Елисей саройи буни «фитна назариётчилари эътиборига тушишига арзийдиган ҳодиса эмас», деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

21:15 / 02.06.2025
Париждаги музейдан Макроннинг мумдан ясалган ҳайкали ўғирланди

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

23:26 / 30.05.2025
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

21:21 / 28.05.2025