Болтиқ денгизида Россия флотининг ўқув машғулотлари бошланди. Унда 20 та жанговар кема ва 3 минг ҳарбий иштирок этмоқда
Машғулотлар давомида ҳарбийлар «сувости кемаларига қарши вазифаларни» бажаради ва экипажсиз катерлардан ҳимояланиш бўйича кўникмаларини оширади.

Фото: mil
Россия ҳарбийлари Болтиқ денгизида режавий ўқув машғулотларини бошлади. Бу ҳақда Россия Федерация Ҳарбий-денгиз флоти Болтиқ флоти матбуот хизмати маълум қилди.
Унда 20 дан ортиқ кема, 25 га яқин самолёт ва вертолёт ҳамда қарийб 3 минг ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Болтиқ флоти кучларидан ташқари, Шимолий флот, шунингдек, Ҳарбий-ҳаво кучлари авиацияси, Москва ва Ленинград ҳарбий округлари ҳам ўқувларга жалб этилган.
Болтиқ флотининг маълум қилишича, ўқув машғулотларининг мақсади — «қулай оператив режимни сақлаб туриш» ҳамда Болтиқ денгизи акваториясида «флот кучларининг базалашув пунктларини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини синовдан ўтказиш»дан иборат.
Ўқувлар давомида экипажлар «сувости кемаларига қарши вазифаларни» бажаради, экипажсиз катерлардан ҳимояланиш бўйича машғулотлар ўтказади ҳамда денгиз ва ҳаво нишонларига қарши амалий артиллерия отишмаларини амалга оширади.
Ўқув машғулотлари қачонгача давом этишига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

14:11 / 14.06.2025