Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва якшанба куни +32…+35 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
30 май куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди устида салқин ва нам ҳаво массалари циркуляцияси давом этади. Республика бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +25…+28 даража, жанубда +30…+33 даража бўлади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага – 31 июн куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати шанба куни +28...+31 даражагача, якшанба куни +32...+35 даражагача аста-секин кўтарилади.
Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +26...+28 даража бўлади.
Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни +28...+30 даража, якшанба куни +29...+31 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3–6 метр/сония тезликда эсади, бугун куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда 8–10 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид

12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади

22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

13:12 / 21.05.2025