Спорт | 10:48 / 31.05.2025
9283
1 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

Бектемир Мелиқўзиев Лас-Вегасда ўтказилган бокс оқшомидан сўнг WBA камари учун расмий даъвогарга айланди.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев Лас-Вегасда ўтказилган бокс оқшомида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Бектемир Мелиқўзиев америкалик мағлубиятсиз боксчи Дарюс Фулгхемга қарши 12 раундлик жангда устун келди ва WBA камари учун расмий даъвогарга айланди.

Мазкур ғалаба Бектемир Мелиқўзиев учун катта аҳамиятга эга. 

У нафақат рақибига профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этди, балки бу орқали ўзининг WBA (Жаҳон бокс ассоциацияси) камари учун расмий даъвогар мақомини ҳам қўлга киритди.

Мавзуга оид