Жаҳон | 09:00 / 01.06.2025
6431
3 дақиқада ўқилади

NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган

Andrew Harnik / Getty Images

Миллиардер ва Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси давомида гиёҳванд моддаларни «аввал маълум бўлганидан кўра кўпроқ» истеъмол қилган. Бу ҳақда The New York Times нашри тадбиркорнинг атрофидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Газета суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Маск, хусусан, кетаминни кўп миқдорда қабул қилган. 2024 йил март ойида у кетаминни шифокор рецепти бўйича оз миқдорда «икки ҳафтада бир марта ёки шунга ўхшаш тарзда» қабул қилаётганини айтди.

Аммо NYT таъкидлашича, Маск кетаминни тез-тез, «баъзан ҳар куни» қабул қилган, шунингдек, уни бошқа гиёҳванд моддалар билан аралаштириб истеъмол қилган. У атрофидагиларга кетаминни кўп истеъмол қилгани сабабли қовуғида муаммолар пайдо бўлганини айтган.

Нашрда айтилишича, тадбиркор экстаз ва галлюциноген қўзиқоринларни ҳам қабул қилган. Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Маск ўзи билан 20 га яқин таблетка, жумладан, Аддералл стимулятори белгиси бўлган таблеткалар бўлган дори қутисини олиб юрган.

Газетанинг таъкидлашича, Маск Трамп маъмуриятига қўшилганидан ва АҚШ ҳукумати самарадорлик департаментини бошқарганидан кейин гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни давом эттирганми ёки йўқми, номаълумлигича қолмоқда. Маскнинг SpaceX компанияси давлат пудратчиси сифатида ўз ходимлари орасида гиёҳванд моддалар бўйича тест олиши керак бўлади. Аммо NYT манбаларига кўра, Маскка режалаштирилган тестлар ҳақида олдиндан маълумот берилган.

30 май куни Овал кабинетда Трамп билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Маскдан газета нашрига изоҳ беришни сўрашди. У The New York Times сохта маълумотларни чоп этишини айтиб, журналистларга «йўлида давом этиш»ни таклиф қилди.

2024 йил мартида CNN бошловчиси Дон Лемонга берган интервюсида Маск миясида вақти-вақти билан депрессияга ўхшаш «салбий кимёвий ҳолат» пайдо бўлишини айтганди. Ўзининг сўзларига кўра, «салбий ҳолат»дан чиқишга одатда анестетик сифатида ишлатиладиган кучли таъсир қилувчи модда – кетамин ёрдам беради. Тадбиркор уни шифокор рецепти бўйича қабул қилаётганини таъкидлаган. Маск кетаминни кўп миқдорда истеъмол қилганми, деган саволга тадбиркор шундай жавоб берди: «Бундай ўйламайман. Агар кетаминни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилсангиз, сиз ҳақиқий иш билан шуғуллана олмайсиз».

Мавзуга оид