Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди
У Россия зарбаси оқибатида полигонда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар учун масъулиятни зиммасига олди.

Фото: Аrmyinform
Генерал-майор Михаил Драпатий Украина Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимидан истеъфога чиқиш учун ариза ёзди.
«Бу менинг 239-ўқув полигонида аскарларимиз ҳалок бўлишига олиб келган фожиа учун шахсий жавобгарлик ҳиссимдан келиб чиққан онгли қадамдир», — деб ёзган ҳарбий Facebookʼдаги саҳифасига.
Олдинроқ украиналик ҳарбийлар Россиянинг Украина Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари ўқув бўлинмасига ракета зарбасини йўллагани тўғрисида хабар берганди. У Днепропетровск областида жойлашган. Зарба оқибатида 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ одам яраланган.
«Қўмондон сифатида мен ўз буйруқларим бажарилишини тўлиқ таъминлай олмадим. Қаттиқ турмадим, ишонтирмадим, сафдаги одамга муносабатни ўзгартирмадим. Бу менинг масъулиятим.
Командирлари шахсий масъулиятни зиммасига оладиган армия — яшайди. Йўқотишлар учун ҳеч ким жавоб бермайдиган армия — ичида ўлади», — дейди қўмондон.
Драпатий юз берган воқеа бўйича, жумладан, командирлар хатти-ҳаракати, панагоҳлар ҳолати ва огоҳлантириш тизимлари самарадорлиги юзасидан текширув ўтказишни буюрди.
«Ор-номус — гап эмас, балки ҳаракат бўлган армияни қурмас эканмиз, бу урушда ютмаймиз. Масъулият — жазо эмас, ишонч асосидир. Ҳар бир командир ҳар куни буйруқлари, қарори ва одамлари учун жавоб беради», — дейди Драпатий.
Мавзуга оид

10:41
Киев Трампни Россияни ўт очишга мажбурлаш учун санкциялардан фойдаланишга чақирди

08:20
Зеленский: Киев НАТО саммитига таклиф олди

22:27 / 02.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида

21:50 / 02.06.2025