Жаҳон | 21:46 / 02.06.2025
2137
1 дақиқада ўқилади

Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

Бербок номзодини 167 та давлат қўллаб-қувватлади. Германия собиқ ташқи ишлар вазири мазкур лавозимда бир йил давомида фаолият юритади.

Фото: AFP

Германия собиқ ташқи ишлар вазири Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди.

Қайд этилишича, дипломат мазкур лавозимга ягона номзод бўлган. Жамоатчилик немис ҳукуматининг Бербок номзодини 2025-2026 йилларда БМТ Бош Ассамблеяси раиси лавозимига илгари сураётгани тўғрисида март ойида хабар топганди.

Бербок номзодини 167 та давлат қўллаб-қувватлаган. Унинг инаугурацияси сентябр ойида бўлиб ўтади. Бош Ассамблея раисининг ваколатлари муддати бир йилни ташкил этади.

БМТ Бош Ассамблеяси раисининг вазифалари йиғилишларни бошқариш ва вакиллик функцияларини бажаришдан иборат. Бу лавозим ҳар йили алмашиб туради. Германия охирги марта 1980 йилда Бош Ассамблеяда раислик қилган.

Мавзуга оид