Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди
Энг кўп даромад олган «Норильск Никель» компанияси президенти Владимир Потанин бўлди.

Владимир Потанин / Фото: РИА Новости
Россиядаги энг бадавлат тадбиркорларнинг бойлиги йил бошидан бери 22 миллиард долларга ошган. Бу ҳақда Bloomberg миллиардерлар рейтингидан маълум бўлмоқда. Дунёнинг энг бой 500 кишиси рўйхатида жами 22 нафар россиялик бор.
Бу йил россиялик ишбилармонлар орасида энг кўп даромад олган «Норильск Никель» компанияси президенти Владимир Потанин бўлди - унинг бойлиги (31,7 миллиард доллар) 3,82 миллиард долларга ошди.
Кейинги ўринларда:
- Алишер Усмонов — 3,7 миллиард доллар (16,9 миллиард доллар);
- Искандар Маҳмудов — 3,61 доллар (6,74 миллиард доллар);
- Сулаймон Керимов — 3 миллиард доллар (10 миллиард доллар);
- Павел Дуров — 2,3 миллиард доллар (13 миллиард доллар).
Миллиардерлар рўйхатида йил бошидан бери зарар кўрган россияликлар ҳам бор. Масалан, «Монако» футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев 1,77 миллиард доллар, Владимир Лисин 1,62 миллиард доллар, Михаил Фридман эса 1,03 миллиард доллар йўқотган.
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025