Ўзбекистонда илк бор оғир техника ишлаб чиқариш бошланди
Мисрнинг "Ахбарна" ва "Миср Ал-Ан" ахборот агентликлари ҳамда Mining.com сайтида Ўзбекистоннинг ерости бойликларига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Фото: “НКМК” АЖ Матбуот хизмати
"Ўзбекистоннинг Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли "Мурунтау" кони дунёдаги энг йирик олтин захирасига эгалиги билан биринчи ўринни банд этди. Захиралар тахминан 4 500 тонна деб баҳоланмоқда. 2024 йили бу кон дунёда олтин ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, 2 миллион 676 минг 2 унция олтин ишлаб чиқарган", – дейилади мақолада.
Халқаро кончилик мутахассиси ва Мурунтау кондаги 2-гидрометаллургия заводи директори Жасур Абдуллаевнинг айтишича, Мурунтау конининг кашф этилиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида қимматбаҳо металлар соҳасидаги энг муҳим кашфиётлардан бири сифатида халқаро геология жамияти томонидан эътироф этилган. "Бу ютуқлар 2-гидрометаллургия заводининг қурилиши ва ишга туширилиши билан давом этди — бу завод дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланади", – дея ўзбекистонлик мутахассис сўзларидан иқтибос келтирилган нашрларда.
Материалда Ўзбекистоннинг Навоий кон-металлургия комбинатига олтин қазиб чиқарувчи кон, замонавий завод, Амударёдан Зарафшонгача чўзилган сув иншоотлари ва тўлиқ шаклланган саноат шаҳрини ўз ичига оладиган интеграл мажмуани яратиш вазифаси юклатилгани қайд этилган. Шу боис бугунги кунда бу йирик лойиҳа Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий устунларидан бирига айланган.
Маълум қилинишича, ҳозирги пайтда Мурунтау конининг чуқурлиги 675 метрдан ошиб кетган бўлиб, майдони 5 километрдан ортиқ. Кон фаолият юритганидан бери тахминан 2 миллиард куб метр маъданли тош қазиб олинган. Ҳозирда конни 1 000 метр чуқурликкача кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
"Ўзбекистонда илк бор оғир техника ишлаб чиқариш бошланди. Бу Навоий машинасозлик заводи ва Зарафшон таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш заводи ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг дунёдаги кончилик ускуналари саноатидаги мавқейини янада мустаҳкамлайди" – дея хулоса қилинади мақолада.
Мавзуга оид

10:37 / 11.04.2025
Фарғонада 120 млн долларга металлургия заводи қурилади

22:28 / 02.12.2024
2025 йилда кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда

19:48 / 29.04.2024
Камёб металлар бўйича 500 млн долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилади

18:26 / 01.02.2024