Ўзбекистон | 19:00 / 03.06.2025
8990
6 дақиқада ўқилади

Цистит — бу уят эмас!

Жазирама кунларнинг келиши ва бассейн мавсумининг очилиши билан урологлар цистит бўйича мурожаатларнинг кескин ошишини қайд қилишади. Бу тушунарли: жазирама, чўмилиш, совуқ қотиш, гигиеник одатлардаги ўзгаришлар — буларнинг ҳаммаси сийдик пуфагининг яллиғланиш хавфини оширади.

Бироқ муаммо фақатгина мавсумда эмас. Цистит ҳақида ҳанузгача ошкора айтилмайди. Одамлар белгиларни айтишдан уялишади, ҳатто энг яқинларига ҳам айтишмайди, шифокор кўригини ортга суришади. Шу сабабли касаллик кўп ҳолларда сурункали тус олади.

Цистит нима?

“Цистит — бу сийдик пуфагининг шиллиқ қаватининг яллиғланиши, — деб тушунтиради 20 йиллик тажрибага эга олий тоифали шифокор Телман Нуралиев. Уни кўп ҳолларда бактериологик инфекция келтириб чиқаради. Лекин совуқ ейиш, стресс, интим гигиенанинг бузилиши, синтетик ич кийим, жинсий ҳаётнинг бошланиши каби сабаблар триггер бўлиши мумкин”.

Аёллар анатомик хусусиятлари сабаб циститга кўпроқ дуч келишади: бактерияларнинг тез тушиши учун шароит яратади. Лекин эркакларда ҳам цистит учрайди — одатда у бошқа таносил касалликлари билан боғлиқ бўлади.

Асал ойи цистити — бу мифми?

Йўқ. Бу ҳақиқат ва кам учрамайдиган ҳолат.

“Яллиғланиш айниқса тўйдан бир ҳафта кейин вужудга келади. Интим гигиенага амал қилмаслик, шунингдек организмнинг янги шароитларга адаптацияси сабаб бўлиши мумкин. Цистит — бу уятли нарса эмас. Бу оддий тиббий ҳолат”, — деб таъкидлайди шифокор.

Циститнинг белгилари

“Ачишиш, санчиш, тез-тез сийиш — бу шифокорга мурожаат қилиш учун асос бўла олади. Ўзи ўтиб кетишидан умид қилиб, ортга суриш керак эмас. Қанча тез даволашни бошласангиз, у шунча осон ва тез бўлади”, — дейди Нуралиев.

Биринчи белгиларданоқ терапияни ўзингиз бошлашингиз мумкин. Дорихоналарда самарали Европада ишлаб чиқазилган препаратлар мавжуд — асоси фуразидин бўлган уросептиклар. Бу дори воситалари маҳаллий таъсир қилади, ичак ва қин микрофлорасини бузмайди ҳамда кенг қамровли антибиотикларнинг юмшоқ аналоги саналади.

Нега аёллар урологга эмас, балки гинекологга боришади?

Кўпинча беморлар аёллар “у ер” оғриса, демак гинекологга бориш керак деб ўйлашади. Бу хато. Циститда айнан урологга мурожаат қилиш керак. Лекин айрим ҳолларда, асоратлар бўлганида биз бирга ишлаймиз”, — деб тушунтиради доктор.

Қандай қилиб циститнинг олдини олиш мумкин?

Жуда оддий — гигиена ва ўзини парвариш қилиш:

  • Жинсий аъзоларни олд томондан орқа томонга қараб (бактерияларни олиб кирмаслик учун) ювинг;
  • Ҳаво ўтказадиган кенг, пахтали ич кийим кийиб юринг;
  • Интим гигиенаси учун илиқ сув ва нейтрал воситалардан фойдаланинг;
  • Совуқ еб қолманг: совуқ юзада ўтирманг, ҳўл кийим кийманг;
  • Жинсий алоқадан кейинги гигиенага қатъий эътибор беринг;
  • Сув мувозанатини сақланг — кун давомида етарли миқдорда тоза сув ичинг.

Ёз: хавфлар мавсуми

“Ёзда хавф ортади: бассейнлар ва очиқ сув ҳавзаларида осонгина инфекция юқтириб олиш мумкин, айниқса гигиенанинг бузилиши ёки шиллиқ қаватда микрожароҳатларнинг бўлишида. Шунингдек, совқотиш кўпинча яллиғланишни келтириб чиқаради: чўмилишдан кейинги, кондиционерлар ишлаганда, елвизаклардан”, — дейди шифокор.

Овқатланиш ҳам аҳамиятга эга

Циститда нафақат гигиенага амал қилиш, балки рационга ҳам эътибор бериш муҳим. Айрим маҳсулотлар яллиғланишни кучайтириши мумкин ва сийдик пуфагининг шиллиқ қаватини қичиштириши мумкин. Касалликнинг зўрайиш даврида қуйидагилардан воз кечиш тавсия этилади:

  • Аччиқ (қалампир, зираворлар, маринадлар);
  • Нордон (цитрус, сирка, ачитилган карам);
  • Шўр (тузламалар, дудланган маҳсулотлар, фаст-фуд);
  • Газланган ичимликлар ва қаҳва;
  • Алкоголь.

Рацион юмшоқ, нейтрал маҳсулотлар ва кўп сув ичишга эътибор қаратган бўлиши керак.

Қандай қилиб ўсмирга тушунтирилади ва яқин инсонингизни қандай қўллаб-қувватлаш мумкин?

“Циститнинг уят эмас эканлиги ва бу жазо эмаслигини оналар қизларига хотиржамлик билан тушунтиришлари жуда муҳим, — дейди “Парда” подкасти бошловчиси — Сарвиноз Толибаева. Қиз бола айбланишдан қўрқмасдан ёрдам сўраши мумкинлигини тушуниши керак. У қизда ҳаммаси жойида эканлигини ҳам тушуниши керак. Бу савол “уятли” эмас — бу саломатлик саволи”. 

Алоҳида урғу — эркакларга.

Кўпчилик эркаклар аёллари циститга дуч келганда ўзларини қандай тутишни билмайдилар. Кимнингдир жаҳли чиқади, кимдир ўзини узоқ тутади, кимдир эса ваҳимага берилади. Лекин бу вақтдаги энг муҳими — қўллаб-қувватлаш. Шифокор кўригига ёзилишга ёрдам бериш, дориларни қабул қилишини назорат қилиш, сабрли бўлиш — айниқса касаллик вақтида жинсий алоқа ман этилади. Бу инжиқлик эмас, балки физиологик эҳтиёж. Ҳурмат қилиш — бу ўз навбатида бу каби вақтинчалик чекловларни ҳам тушуниш.

Биз нима учун бу подкастни ёздик?

“Цистит атрофида жуда кўп мифлар мавжуд. Уни таносил касалликларига тенглаштиришади, ўзини “ёмон”, “ножоиз”  тутганлиги билан боғлашади. Лекин касаллик — жазо эмас. Бу танангизнинг сигнали ва буни эшитиш муҳим. Биз ушбу подкастни қўрқувларни йўқотиш, очиқ гапириш ва ҳар хил гумонларга эмас, балки маълумотга эга бўлиш учун тайёрладик”, — деб хулоса қилади бошловчи.

Мавзунинг кенг таҳлилини билиш учун уролог Телман Нуралиев иштирокидаги “Парда” подкастининг навбатдаги сонини томоша қилинг. Нима учун цистит қайталашини, даволаниш жараёнида қандай хатоларга тез-тез йўл қўйилишини, шифокор амалиётидаги реал ҳикояларни ва ҳоказоларни билиб оласиз.

Подкаст видеоси: