Россия телеканаллари кўприклар портлатилиши ва ҳарбий аэродромларга ҳужумларни қандай ёритди?

НТВ украин дронлари зарбаларига «қатъий жавоб» билан таҳдид қилди. Соловёв ёнаётган самолётларни видеога олган аскарни «отиб ташлаш»га чақирди.
Биринчи канал ва «Россия 1»нинг якуний янгиликлар дастурларида Россия аэродромларига ҳужумлар ҳақида ҳеч нарса дейилмади
Биринчи канал ва «Россия 1» телеканаллари 1 июн куни кун бўйи ўз янгиликлар сюжетларида Брянск ва Курск областларидаги кўприклар портлаши ҳақида ҳикоя қилди, шунингдек якуний дастурлари — «Якшанба вақти» ва «Ҳафта хабарлари»да ушбу воқеаларга вақт ажратишди. Каналлар ўз сюжетларида эътиборни ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, Климов — Москва поезди йўловчиларига қандай ёрдам кўрсатилаётгани ҳамда уларнинг ўзи шикастланган вагонлардан чиқиб олишда бир-бирига қандай ёрдам кўрсатишгани ҳақида ҳикоя қилади.
«Поезд ҳалокатидан сўнг, оғир дамларда одамларимизни машҳур қилган энг яхши фазилатлар намоён бўлди. Аввалига поезд бригадаси аниқ ишлади. Йўловчилар, жумладан, жароҳатланганлар аҳволи янада оғирроқ бўлганларга ёрдам беришди. Биринчи навбатда, пачоқ бўлган вагонларда қамалиб қолган одамларга. Кеч бўлишига қарамай, эвакуацияга Вигоничи аҳолиси ҳам қўшилди», – дейди Биринчи канал мухбири.
Биринчи канал ва «Россия» якуний дастурларда вазиятни Владимир Путин кузатиб борганини алоҳида таъкидлади. Деярли бир хил сўзлар билан улар 1 июн куни кечаси Россия президенти ФХХ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Брянск области маъмуриятларидан содир бўлган воқеалар ҳақида ҳисоботлар олганини маълум қилишди.
Украина дронларининг Россия ҳарбий аэродромларига ҳужумларига Россиянинг асосий телеканалларининг якуний дастурлари бир дақиқадан камроқ вақт ажратиб, РФ мудофаа вазирлиги пресс-релизини ўқиб эшиттириш билан чекланган.
НТВда кўприклар портлатилиши ва дрон ҳужумлари Истанбулдаги музокаралар билан боғланган. Ва Украинага қаттиқ жавоб бериш билан таҳдид қилинган
НТВ телеканалидаги «Ҳафта якунлари»да Брянск ва Курск областларидаги кўприклар портлатилиши Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги тўғридан тўғри музокараларининг иккинчи раунди билан боғланди (у 2 июн куни бўлиб ўтди). Дастурда Владимир Путинни ҳам тилга олишни унутишмади.
«Барча Украина бўйича музокараларнинг иккинчи раундини кутаётганида, якшанбага ўтар кечаси чегарадош ҳудудларимиздаги икки кўприк портлатилди. <…> Брянск областидаги қулашдан кейиноқ бу асло шунчаки фожиали ҳолат эмаслиги кундек равшан эди. Ва кўп ўтмай губернатор [Александр] Богомаз шундай деди: кўприк портлатилган, – дейди „Ҳафта якунлари“ бошловчиси Владимир Чернышев. – Курск областида уч киши жабрланган, аммо кўприк портлатилиши схемаси ўхшаш. Савол туғилади: бу портлашлар ташкилотчилари ким бўлиши мумкин? Эҳтимолий музокаралар олдидан ким бундай иш қилиши мумкин?»
Украина хавфсизлик кучлари дронларининг «Россия ичкари ҳудудларидаги ҳарбий объектлари»га ҳужумларини Чернишев «ташкилотчилар учун сурбетлик ва ўз жонига қасд қилиш» деб баҳолаган. Унинг фикрича, «бу провокация»дан мақсад «ҳарбий ҳаракатларни кескинлаштириш» ҳисобланади. Бошловчи Россия «қаттиқ жавоб» қайтаришини айтиб таҳдид ҳам қилган.
«Албатта, ҳар доимгидек, Россиянинг жавоби кескин бўлади. Бундай ҳолатдан кейин Украинага, албатта, ҳавас қилиб бўлмайди. Аммо Киев режими ўзи учун имкониятлар дарчасини торайтирмоқда. Музокаралардаги ҳар бир кейинги шартлар унинг учун фақат қаттиқроқ бўлади. Аммо у, афтидан, Россия билан деярли қўпорувчилик урушига ўтиб, бунинг учун пул олишни давом эттириш орқали ҳарбий ҳаракатларни узайтиришга умид қилмоқда. Ва кураторлар томонидан янада кўпроқ ҳимоя қилинишига умид қилмоқда. Киев режими аллақачон ўз моҳиятини, жумладан, бизнинг чегараларимизда шунчалик кўп марта исботладики, бундай ҳаракатлар кимга фойда келтириши ва нима учун чегараларда буфер хавфсизлик зонасини яратишимиз кераклиги ҳақидаги саволлар ўз-ўзидан йўққа чиқади», – дея қўшимча қилди Чернишев.
Пропагандачи Владимир Соловёв ёнаётган самолётлар видеосини тарқатган ёш аскарни отиб ташлаш иложсизлигидан нолиди. Z-каналлар бошловчини танқид қилди
Владимир Соловёв «Россия 1» телеканали эфирида бериладиган «Владимир Соловёв билан оқшом» дастурида урушнинг тўртинчи йилига келиб ҳам мамлакатда «Смерш» ҳаракати қайта тикланмаганидан шикоят қилди. У бу ҳақда ҳарбий аэродромларга ҳужумлар ва улардан бирининг оқибатлари акс этган, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлардан бири томонидан олинган видеони муҳокама қилиш чоғида гапирган. Соловёв аскарни «Ватан хоини» деб атаган ва «отиб ташлаш»га чақирган.
«Ушбу аскарни отиб ташласа бўладими? Бу аблаҳни сафдан чиқариб, Ватан хоини сифатида шунчаки отиб ташлаш керак. У ҳозирда душман манфаатларига хизмат қилмоқда. Қилиб бўлмайди. Қонунларимиз имкон бермайди. Биз гуманистлармиз-ку. Уни ҳатто койиб қўйишимиз ҳам мумкин эмас», — деган Соловёв. Пропагандачининг сўзларига кўра, ўша вақтда аскарнинг телефони ёнида бўлмаслиги керак эди, аммо ҳарбийлар бунинг учун жазоланмайди.
Соловёвнинг баёноти акс этган ролик ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унинг ёш аскар ҳақидаги сўзларини ҳарбий мавзуга ихтисослашган телеграм-каналлар муаллифлари танқид қилишди. «Бу аблаҳнинг яна бир бор томи кетиб қолибди. Жазосиз қолаётгани учун», — дея қисқача изоҳ билдирган бошловчининг чақириғига «Romanov Лайт» канали.
«Ҳарбий мухбир» Роман Алехин пропагандачининг мантиғини ғалати деб атаган:
Яъни содир бўлаётган воқеаларни кўриб, чўнтагидан телефонини олган ўсмирни — уни фуқаролик ҳаётида «пост қўймадингми — демак бўлмагансан» мафкурасида тарбиялашган — отиб ташлаш керакми? Унга армиядаги янги мафкурани ва интизомни сингдиришга масълум бўлганлар-чи, мукофотланадими? <…> Йиллар давомида бюджет ҳисобидан ахборот тармоғидаги барча муваффақиятсизликларни яширган, ҳақиқатни айтганларнинг оғзини ёпган, шунингдек, бунга шароит яратганларни оқлаганларни нима қилиш керак?
«ПриZрак Новороссии» канали ФСБнинг собиқ зобити Игор Стрелков (Гиркин)ни шунга ўхшаш ибораси учун «экстремизмга чақириш» айблови бўйича тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этишганини эслатган.
Мавзуга оид

20:53 / 06.06.2025
Украинанинг Россия аэродромларига кутилмаган ҳужумлари урушда бурилиш нуқтаси бўладими?

22:38 / 04.06.2025
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?

21:12 / 04.06.2025
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди

21:09 / 04.06.2025