Тошкентда "БМТ-аёллар" тузилмасининг офиси очилди
Тошкент шаҳрида "БМТ- аёллар" ташкилотининг Ўзбекистондаги расмий офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Мазкур тадбир Ўзбекистон парламенти ва ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари, БМТ агентликлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакилларини бир жойга жамлади.
БМТ бош котибининг ўринбосари ва "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Бахуснинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Тошкентда "БМТ-аёллар" ташкилоти офисини очиш бўйича олий даражадаги келишувга эришилган эди.
Офиснинг очилиши "БМТ-аёллар" ташкилоти ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги давомли ҳамкорликдаги муҳим босқич ҳисобланади. Бу Ўзбекистоннинг гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш миллий ривожланишининг устувор йўналиши сифатида тан олинганини намоён этади. Мамлакатда доимий офиснинг ташкил этилиши "БМТ-аёллар" ташкилотига ўз ҳамкорлари ва миллий институтларга кўмагини янада кучайтириш, гендер сезгир сиёсатларни илгари суриш ҳамда барча соҳаларда аёллар ҳуқуқларининг тўлиқ амалиётига ҳисса қўшиш имконини беради.
Расмий очилиш маросими Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва "БМТ-аёллар" тузилмаси ҳамда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлигида мувофиқлаштирилаётган гендер сезгир бюджетлаштириш лойиҳасининг ишга туширилишидан сўнг бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа янги офис томонидан амалга ошириладиган биринчи ташаббусдир.
Мавзуга оид

21:46 / 02.06.2025
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

01:02 / 30.05.2025
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди

13:25 / 29.05.2025
Фаластинликлар Ғазодаги БМТ омборига бостириб кирди

10:48 / 22.05.2025