Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Азимобод маҳалласида жойлашган 680 ўринга мўлжалланган 26-мактаб 1999 йилда қурилган бўлиб, бино яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Мактаб ёшидаги 950 нафар ўқувчиларнинг аксарияти олис масофага қатнаб таълим олишарди.
Ана шу мактаб негизида туман прокурори ташаббуси, тадбиркорлар кўмаги билан лойиҳавий қиймати 10,5 млрд сўмга баҳоланган 480 ўринли замонавий мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида таълим даргоҳи сиғими 1 160 нафарга етказилди.
Шунингдек, 1978 йилда қурилган 180 ўринли 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 260 нафар тарбияланувчи таълим олаётган бўлса-да, қўшимча 400 нафар мактабгача таълим ёшига етган болалар учун янги боғчага эҳтиёж бор эди.
Бунга ҳам ечим топилди. Тадбиркорлар томонидан қиймати 7 млрд сўмлик 320 ўринли янги қўшимча (жами 500 ўринли) бино жиҳозлари билан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан Бўстон маҳалласи янги мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб филиали учун янги бино қисқа фурсат ичида қуриб берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

15:31 / 03.06.2025
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?

10:51 / 02.06.2025
Ўзбекистон ва Малайзия мактаб ўқитувчилари малакасини оширади

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

20:08 / 23.05.2025