«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди
У 2022 йил ноябрида Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси сафига қўшилган, шундан сўнг, Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси сафига қўшилган 25 ёшли Ўзбекистон фуқаросига «Ёлланиш» моддаси бўйича 5 йилга озодликни чеклаш жазоси қўлланди. Бу ҳақда суд ҳукми нусхасига таяниб ТАСС хабар берди.
Иш материалларига кўра, эркак 2021 йил июль ойида пул ишлаш мақсадида Россиянинг Самара вилоятига борган ва 2022 йил ноябрида «Вагнер» сафига қўшилган, шундан сўнг, Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
2024 йил октябрь ойида у ватанига қайтганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган. Унинг телефонида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганини тасдиқловчи маълумотлар топилган.
Суд 25 ёшли йигитни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-банди («Ёлланиш») билан айбдор деб топди.
«Беш йил муддатга озодликни чеклаш тарзидаги жазо тайинлансин», дейилади ҳукм матнида.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фуқаронинг шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланишига 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши лозим.
Мавзуга оид

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025
РФда судланган америкалик Татер Россияни тарк этди

09:03 / 07.06.2025