“Қўнғизимдан воз кечолмайман” – “Запорожец”нинг марғилонлик ишқибози
Абдураҳмон Қодировнинг ЗАЗ-965 машинаси рулига ўтирганига бу йил 40 йил бўлди. Асли касби уста бўлган автоишқибоз хонадонида декоратив буюмлар ясаб сотади. “Замонавий машина сотиб олишга имконим бор, лекин умримнинг охиригача “Запорожец” ҳайдамоқчиман. Чунки машинамни раҳматли онам ҳам яхши кўрарди”, – дейди Абдураҳмон ака.

Абдураҳмон ака ретро машинаcини 1983 йилда сотиб олганини айтади.
“Марғилон шаҳрида яшайман. Машина Украинанинг Запорижжя шаҳрида 1964 йилда ишлаб чиқарилган. Шу кунгача тўрт марта “капитал ремонт” қилдим. Қўнғиз машинани “Matiz”га мослаштирганман.
Кўчада юрганимда етти ёшдан етмиш ёшгача кўрган борки, анави машинани қаранг деб хурсанд бўлиб, юзида табассум пайдо бўлади. Ёш болалар ҳам “ана қўнғиз машина келди”, дея кулишади. Аёлми, эркакми ишқибозлик билан томоша қилишади.
Қўнғиз машинанинг ашаддий ишқибозиман. 40 йил бўлди машинани олганимга. Бир сўз билан айтганда бу мен учун “авторитет”. Устачилик билан шуғулланаман. Миниб юрганим ягона бўлгани учун ҳам ахтариб топиш осон бўлади мени. Керак бўлиб қолсам дарров топиб олишади. Йўлда кўриб қолдим, “маргат” қилдим, қарамадингиз дейишади кўпчилик. Ҳамма қўлини кўрсатиб “лайк босиб кетади”. Зўр дейишади.
Кўктойимдан воз кеча олмайман. Биз учун қадрдон бўлиб қолганда. Онам раҳматли чиққан бу машинага. Қанча жиянларни раддомдан олиб чиққанман. Тошкент, Жиззах, Самарқандларгача бориб келганмиз. Оллоҳга шукур. Насиб қилса умримнинг охиригача “қўнғизимда” юрмоқчиман.
Замонавий машиналар кўктойимнинг ўрнини боса олмайди. Қайрилиб олиш осон, бошқаришга қулай. Қувиб ўтиш ҳам бемалол. Тор кўчаларга ҳам бемалол кириб чиқаверасиз. Техник имкониятлари ҳам ёмон эмас, 100 кмга 6 литр бензин сарфлайман.

“Декоративний” шаршаралар, гултуваклар ясайман. Турли буюмлар ясаб сотаман. Шаршаралар қураман одамларнинг уйларига. Ижодкор одамман. 66 ёшда бўлсам ҳам ҳали ижоддан тўхтаганим йўқ.
Машинамдаги махсус идишда музқаймоқ бўлади доим. Чанқаб қолсам йўл бўйида тўхтаб, маза қилиб музқаймоқ ейман. Музлаб туради “марожналарим” мана бу идишда. Бир сўз билан айтганда машинам билан бахтлиман”, – дейди Абдураҳмон ака.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Мавзуга оид

14:36 / 16.03.2025
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди

12:10 / 15.03.2025
“Йилда фақат 1 ой бўлади” — Марғилоннинг Рамазон бозори ҳақида

14:17 / 27.08.2024
Фарғонада очиқча рейдерлик – ИИБ фуқаронинг тортиб олинган мулкини қайтариб олиб беролмаяпти

08:41 / 02.07.2024