Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди
Учрашувда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси, Халқаро тараққиёт молия корпорацияси вице-президенти ҳам иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев 9 июн куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида Америка Қўшма Штатларининг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Эрик Мейер, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Халқаро тараққиёт молия корпорацияси вице-президенти Брез Бетани, шунингдек, Boeing, FLS, Visa, NASDAQ, Air Products, Franklin Templeton, Morgan Stanley, Cоcа-Cola ва бошқа кўплаб корпорациялар раҳбарлари иштирок этди.
Давлат раҳбари ушбу учрашув Америка бизнесида Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат эканини катта мамнуният билан қайд этди.
Инвестицион ва инновацион ҳамкорлик истиқболларига, стратегик аҳамиятга эга материалларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
«АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари инвесторларнинг самарали фаолиятига яратилаётган қулай шароитлар учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, ўзларининг аниқ таклиф ва режаларини баён қилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

20:45 / 09.06.2025
Ўзбекистон BRICS Янги тараққиёт банкига аъзо бўлади

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20 / 09.06.2025