Германия фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди
2024 йилда Германияда 291,9 мингдан ортиқ мигрант мамлакат фуқаролигини олган — бу ундан олдинги йилга нисбатан 46 фоизга кўп.

Фото: Pexels
Ўтган йили Германия фуқаролигини олган мигрантлар сони навбатдаги рекордни ўрнатди. Немис ҳукуматининг маълумотларига кўра, 2024 йилда 291,9 мингдан ортиқ одам фуқаролик олган — бу ундан олдинги йилга нисбатан 46 фоизга кўп.
Қайд этилишича, бундай ўсиш Суриядан келганлар билан боғлиқ. Улар 2015 ва 2016 йилларда қочоқ сифатида келган ва ўтган йили фуқаролик олиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу билан бирга, Германия паспортини олган россияликлар сони 6 бараварга ошган. Фуқаролик олиш бўйича фоизлардаги ўсишлар айнан россияликлар ҳисобига тўғри келган: 2024 йилда уларнинг сони 12 980 кишини ташкил этган — ундан олдинги йили 1995 нафар эди. Шунингдек, Туркия, Ироқ ва АФғонистон фуқаролари орасида ҳам Германия паспортини олганлар сони ошган.
Таъкидланишича, бундай ўсишга собиқ канцлер Олаф Шолц раҳбарлигидаги Германия ҳукумати фуқаролик тўғрисидаги қонунни енгиллаштиргани сабаб бўлган. Янги қоидаларга кўра, Германия ҳудудида саккиз эмас, беш йил яшаганлар ҳам фуқаролик учун ариза бера олади. Юқори даражада интеграциялашган ариза берувчиларга эса фуқароликни бериш муддати уч йилгача қисқартирилиши мумкин.
Ўтган ойда ҳокимият тепасига келган канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги ҳукмрон коалиция тезлаштирилган тартибда фуқароликни бериш йўлларини бекор қилмоқчи. Ички ишлар вазири Александр Добриндт ушбу қарорни «миграция жараёнини тартибга олиш» усули деб атаган.
Мавзуга оид

21:27 / 11.06.2025
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни «Россия куни» билан табриклади

19:30 / 11.06.2025
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган колл-марказ ёпилди

16:51 / 11.06.2025
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова

16:05 / 11.06.2025