Ўзбекистон | 00:00
633
1 дақиқада ўқилади

Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди

Мазкур автобуслар Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳри барча кўчаларини қамраб олувчи йўналишларда ҳаракатланади.

Фото: Транспорт вазирлиги

Навоий шаҳри аҳолисига сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш учун Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги.

Қайд этилишича, ушбу автобуслар «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида олиб келинган. 

Биринчи босқичда жорий йилнинг апрел ойида Хитойдан олиб келинган 18 та замонавий автобусларнинг «Навоий» автовокзали – вилоят Автойўл бошқармаси» ва Тинчлик қўрғони – «Малика» автостанцияси йўналишида брутто-шартнома асосида қатнови йўлга қўйилган.

Иккинчи босқич доирасида эса куни кеча вилоятга 42 та Yutong автобуслари олиб келинган. 

Мазкур автобуслар Кармана тумани маркази ва Навоий шаҳри барча кўчаларини қамраб олувчи йўналишларда ҳаракатланиши ташкил этилади.

Аввалроқ Бухоро вилояти учун Хитойдан замонавий Zhongtong автобуслари харид қилингани тўғрисида хабар берилганди

Мавзуга оид