SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес-тур ташкиллаштирди
Гилам саноатида МДҲ мамлакатлари ичида етакчилардан бири бўлган SAG компанияси ўзининг 25 йиллигини нишонлаш муносабати билан узоқ йиллик ҳамкорларини махсус сафарга таклиф этди.

Фото: SAG
Тадбир манзили сифатида Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳри танланди. Бу саёҳат SAG учун нафақат байрам, балки қадриятларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имконияти бўлди. АҚШ, Хитой, Россия, Озарбойжон ва бошқа МДҲ давлатларидан ташриф буюрган ҳамкорлар бир жойда тўпланиб, ўзаро яқиндан танишиш, тажриба алмашиш ва компания билан бўлган алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишди.
Тадбир доирасида SAG раҳбарияти томонидан тақдимот ўтказилиб, компаниянинг 25 йил ичидаги ривожланиш босқичлари, ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар, янги стратегик йўналишлар ва халқаро майдондаги режалари билан иштирокчилар таништирилди. Айниқса, янги ребрендинг, савдо модели ва экспорт имкониятларига оид янгиликлар тадбир меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.
“Бугун SAG нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро бозорда ўзининг сифатли ва замонавий гилам маҳсулотлари билан танилган. Чорак асрлик тажриба асосида, биз келгуси йилларда ҳам бошқа давлатларда савдо нуқталаримизни кўпайтириб, ўзбек гиламчилик санъатини дунё бозорида тарғиб қилишда давом этмоқчимиз” – деди Камол Абдуллоев, SAG компаниясининг асосчиси.
Сафарнинг якуний қисмида SAG ўзининг ҳамкорларини эсдалик совғалар билан тақдирлади. Бу компания учун ҳамкорликни эътироф этиш ва янада мустаҳкамлашнинг рамзий ифодаси бўлди.
Қўшимча маълумот учун: sag.uz