Жамият | 08:59 / 10.06.2025
1411
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди

«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Унда, Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро З. Д. га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 449,2 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид