Жамият | 18:00 / 10.06.2025
1489
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?

Тошкент шаҳри кўчаларининг йўл юзида пулли автомобил тураргоҳларини жорий қилиш орқали тартибли, замонавий ва қулай шаҳар муҳитини яратиш мумкин. Poytaxt Parking лойиҳасининг асосий мақсади ҳам шунда. Ушбу лойиҳа туфайли шаҳар марказида йўллардаги зичликни камайтириб, айниқса автотураргоҳ излашга кетадиган вақтни қисқартириш мумкин.

Шу билан бирга, кўчадаги автотураргоҳларни тартибга солиш ва беқарор, хаотик туриш ҳолатларига барҳам беришга, барча йўл ҳаракати қатнашчилари учун хавфсизлик ва қулайлик даражасини оширишга эришиш мумкин. Шунингдек, шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун қўшимча молия манбаи яратилади.

Хорижий тажриба ҳам тўловли автотураргоҳлар транспорт оқимини яхшилашга ёрдам берганини кўрсатади. Масалан, Москва, Будапешт, Олмаoта ва бошқа шаҳарларда бундай тизим жорий этилганидан сўнг тирбандликлар 15–25% га камайган. Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам шу каби натижага эришиш кутилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳада шаҳар ҳудуди автотураргоҳга бўлган талаб ва юкламасига қараб турли тоифаларга бўлинган:

● А ҳудуд (шаҳар маркази) — 12 000 сўм/соат;

● B ҳудуд — 10 000 сўм/соат;

● C ҳудуд — 8 000 сўм/соат;

● D ҳудуд — 6 000 сўм/соат;

● E ҳудуд — 5 000 сўм/соат.

Бугунги кунга келиб, пулли автотураргоҳлар қуйидаги манзилларда жорий этилмоқда:

Амир Темур майдони атрофи;

Истиқлол кўчаси (Кутубхонадан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми);

Истиқбол кўчасининг бошқа участкалари;

Содиқ Азимов кўчаси (Истиқбол кўчасидан Амир Темур кўчасигача) ва Миробод тумани ҳудудида.

Шаҳрисабз кўчаси (Истиқбол кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача)

Глинка кўчаси (Нукус кўчасидан Шота Руставели кўчасигача)

Яна бир муҳим жиҳати, пулли парковкаларга яқин ҳудудда яшовчи аҳоли учун резидентлик рухсатномалари ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, автотураргоҳга яқин жойдаги компаниялар махсус абонементлардан фойдаланиши мумкин.

Ҳозирда ушбу ҳужжатлар шаҳар ҳокимияти билан келишилмоқда. Яқин кунларда абонемент/резидентлик рухсатномасини олиш ва ундан фойдаланиш ҳақида тўлиқ маълумот берилади.

Батафсил маълумот:

Телефон: +99878 113 67 00

Почта: info@poytaxtparking.uz

AppStore | Google Play

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид