Пентагон раҳбари Украинага ёрдам бюджети қисқартирилишини эълон қилди
Унинг таъкидлашича, ҳозирги АҚШ президенти маъмурияти Россия-Украина урушига «бутунлай бошқача қарашга эга».

Фото: AP
Қўшма Штатлар Украинага янги қурол сотиб олиш учун бюджетни қисқартиришни режалаштирмоқда, деди АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Вакиллар палатасидаги чиқишида.
Украинага ёрдам кўрсатиш учун режалаштирилган харажатлар ҳақида сўралганда, Пентагон раҳбари ушбу ташаббус «бюджети қисқартирилишини» айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги АҚШ президенти маъмурияти Россия-Украина урушига «бутунлай бошқача қарашга эга».
«Биз тинчлик йўли билан келишув ҳар икки томон манфаати ва мамлакатимиз манфаатларига жавоб беради, деб ҳисоблаймиз, айниқса, дунёдаги барча қарама-қаршиликларни ҳисобга олган ҳолда», деб қўшимча қилди Ҳегсет.
Қўшма Штатлар Украинанинг асосий иттифоқчиси ҳисобланади, жумладан ҳарбий ёрдам бўйича. Шу билан бирга, АҚШ янги маъмурияти президент Доналд Трамп президентликка келганидан бери Украинага ҳарбий ёрдам бермаган. Вашингтон Киевга қурол-яроғни фақат Трампнинг ўтмишдоши Жо Байден келишиб олган таъминот доирасида юбормоқда.
The Wall Street Journal газетасининг хабар беришича, АҚШ президенти маъмурияти Украина учун мўлжалланган ракета компонентларини Яқин Шарқдаги қўшинларига йўналтиришга қарор қилган. Кейинроқ Украина президенти Владимир Зеленский бу маълумотни тасдиқлади.
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

23:01 / 12.06.2025
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025