Ўзбекистон | 09:00 / 12.06.2025
1515
2 дақиқада ўқилади
Реклама

President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

IT Park Uzbekistan технология, тадбиркорлик ва рақамли ечимлар соҳасидаги ёш истеъдодлар учун мамлакатдаги энг йирик танлов — “President Tech Award” бошланганини эълон қилади. Танлов иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантиришга таъсир кўрсата оладиган истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фото: President Tech Award

Танловнинг асосий йўналишлари:

Сунъий интеллект асосидаги технологиялар

Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар

Компютер ва мобил ўйинлар

Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар

Мicro-SааS ва AdTech соҳасидаги технологик ечимлар

Махсус йўналиш: Hakaton

Шунингдек, инновацион ғояларга эга бўлган иштирокчилар экспериментал ва ностандарт технологик ечимлар кўриб чиқиладиган махсус тоифа - Хакатонга ариза топширишлари мумкин.

Мукофот жамғармаси — $1 000 000.

Бешта асосий йўналишнинг ҳар бири бўйича қуйидаги совринлар белгиланган:

1-ўрин — $100 000

2-ўрин — $50 000

3-ўрин — $30 000

Hakaton махсус йўналишида ғолиб жамоа $100 000 миқдоридаги грантга эга бўлади.

Ариза топшириш учун зарур материаллар:

“OneID” тизимидаги ҳисоб

Лойиҳанинг қисқача тавсифи акс этган 3 дақиқалик видео

PDF форматидаги лойиҳа тақдимоти (файлни юклаш ёки ҳавола)

Лойиҳа прототипига (MVP) ҳавола

GitHub’даги лойиҳа репозиторийсига ҳавола

Тақдимот намунаси — файл

Иштирок этиш шартлари:

Бир иштирокчи ёки жамоа фақат битта асосий ва битта махсус йўналиш бўйича ариза топшириши мумкин.

Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда жамоа таркибида ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Жамоа ҳажми:

Асосий йўналишлар учун — 3–8 киши;

Hakaton йўналиши учун — 3–5 киши.

Танловда иштирок этиш бепул.

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар қопланмайди.

Асосий йўналишларда фақат 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этадилар.

Махсус йўналишда IT Park резиденти бўлган компанияларда ишлайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин.

President Tech Award — бу ўзингизни намоён қилиш, молиявий ва эксперт кўмагини олиш, шунингдек, мамлакатнинг технологик келажагига ҳисса қўшиш учун ноёб имконият.

1 июлгача “President Tech Award” танловига рўйхатдан ўтинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид