Ўзбекистон | 09:30 / 13.06.2025
1209
6 дақиқада ўқилади

ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар соҳасида глобал саҳнага олиб чиқаётган бренд

Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми – Марказий Осиёнинг энг йирик ва нуфузли иқтисодий майдонларидан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсиши, модернизация жараёнлари ҳамда сармоявий салоҳиятини дунё аудиториясига кенг миқёсда намойиш этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон критик минераллар соҳасида жаҳон эътиборини тортаётган янги глобал марказ сифатида шаклланиб бормоқда. Шу боис форум доирасида ушбу стратегик йўналиш ҳам асосий мавзулардан бири сифатида илгари сурилиб, халқаро инвесторлар ва экспертлар диққат марказида бўлди.

2024 йилда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ушбу соҳадаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. ТМК бутун қиймат занжири бўйлаб – хомашёни қазиб олишдан тортиб, металларни ишлаб чиқариш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар тайёрлашгача бўлган босқичларни тўлиқ амалга оширади.

Бугунги кунда комбинат таркибида 25 дан ортиқ турдаги муҳим минералларни қамраб олган 70 дан зиёд инвестицион лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,6 миллиард AҚШ долларини ташкил этади.

ТМК хорижий инвесторлар учун очиқлик, узоқ муддатли ишонч ва барқарор ҳамкорлик тамойилларига асосланган ҳамкорлик моделини таклиф қилмоқда. Ҳозирги вақтда комбинат AҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Дания каби давлатларнинг етакчи молиявий ва технологик институтлари билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйган.

ТМК – Форум марказида

Форумнинг муҳим иштирокчилардан бири — Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) бўлиб, у форум меҳмонлари, хорижий инвесторларга мамлакатнинг критик минераллар захираси ва саноат салоҳияти, тўлиқ қиймат занжирига асосланган ёндашувини намойиш қилди.

Шунингдек, форум доирасида “Ўзбекистон муҳим хомашё учун стратегик марказ сифатида: қиймат занжири бўйлаб инвестиция имкониятлари” мавзусидаги панел сессияси ҳам бўлиб ўтиб, унда Montfort Eurasia директори Жон Манн муҳокама қилинаётган мавзунинг глобал аҳамиятини таъкидлади: “Критик минераллар ҳозирда бутун дунёда долзарб мавзу ҳисобланади. Илғор технологияларда асосий рол ўйнагани учун уларга бўлган глобал талаб тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Марказий Осиё ва хусусан, Ўзбекистон ушбу минерал ресурсларни диверсификация қилишда рол ўйнаши мумкин”, - деди у.

Форум давомида бир қатор юқори мартабали меҳмонлар, жумладан, Болгария президенти Румен Радев ҳамда Словакия Бош вазири Роберт Фицо ТМК стендига ташриф буюриб, Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан амалга оширилаётган критик минераллар бўйича инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

 ТМК форумда – саноат учун муҳим бўлган йирик ҳамкорликлар билан!

Форум доирасида Ўзбекистоннинг критик минераллар соҳасига юқори баҳо бериб, ТМК билан ҳамкорлик ўрнатиш истагида бўлган инвесторлар жуда кўп бўлди. Жумладан, ТМК 60 дан ортиқ халқаро компаниялар билан учрашувлар ўтказди, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. AҚШнинг Халқаро Тараққиёт молиялаштириш корпорацияси, Европа инвестиция банки, Швейцариянинг “ SGS” компанияси, Япониянинг “ MITSUI & CO., LTD”, Туркиянинг Eskihisar компанияси ва шу каби қатор йирик компаниялар ТМК лойиҳаларига катта қизиқиш билдирди. Шу билан бирга, форумда ТМК ва AҚШнинг нуфузли инвестиция компанияси Cove Capital ўртасида англашув меморандуми имзолади. Бу ҳужжат орқали технологик металлар соҳасида йирик инвестициялар йўлга қўйилади, қўшма лойиҳалар ва глобал ташаббуслар старт олади, Ўзбекистон дунёдаги энг талабгир бозорларга тайёр маҳсулот етказиб берувчи марказга айланади. Cove Capital бошқарувчи ҳамкори Пини Aлтхауснинг фиркича, Ўзбекистон AҚШ ва Европа учун критик минераллар хомашёсидан тайёрланган қўшимча қиймат қўшилган маҳсулотларнинг етказиб берувчисига айланишга тайёр.

“Тошкент халқаро инвестиция форумининг муҳим воқеаларидан яна бири – ТМК ва Швейцариянинг SGS компанияси ўртасида Aнглашув меморандуми имзолангани бўлди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад ТМК томонидан ташкил этилаётган Марказий нано-аналитик лабораторияни SGS билан ҳамкорликда тизимли йўлга қўйишдир.

ТМК — етарлича амбицияли ва йирик компания, умид қиламанки, яқин келажакда у жаҳон бозорида танилган брендга айланади. SGS ва ТМК ўртасида меморандум имзоланиши илмий-тадқиқот соҳасида янги босқичга чиқишга имкон беради”, - дейди SGS компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Валерий Ким.

MINEX Central Asia2025 – критик минераллар глобал мулоқот марказида

ТМКнинг халқаро ташаббусларидан яна бири бу “ MINEX Central Asia 2025” форуми. Форум жорий йилнинг 24-25 июн кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, критик минераллар, яшил энергетика, стратегик ресурслар ва глобал шериклик масалаларига бағишланади. Форумда йирик геологик компаниялар, халқаро инвесторлар, илмий-тадқиқот институтлари, давлат ва хусусий сектор вакиллари жалб қилинмоқда. Aгар Сизнинг фаолиятингиз критик минераллар, яшил иқтисодиёт, стратегик ресурслар ёки барқарор ривожланиш билан боғлиқ бўлса, “MINEX Central Asia 2025”форуми Сиз учун очиқ! Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com

Реклама ҳуқуқи асосида